Жиззахга сел келди
Local
−
13 February 7225 1 minute
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманига сел келди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, бугун 13 февраль куни соат 08:45 да Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида кузатилган ёмғирлар оқибатида “Равот” маҳалла фуқаролар йиғини, “Нонасангил” қишлоғидан оқиб ўтувчи сойда тахминан 1,0-1,5 м³/с сел оқимлари оқиб ўтган. Сел оқимлари автомобиль йўли устидан ҳам оқиб ўтгани аниқланган.
Хабарга кўра, ҳозирча ҳеч қандай талафотлар кузатилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг Поп тумани “Қамчиқ” довонида қор кўчкилари содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Жавоҳир Алиқулов
Live
AllIdlibda o'q-dori ortilgan mashina portlab ketdi
01 September
Pezeshkiyon va Putin Bishkekda uchrashdi
01 September