“Қамчиқ”да ўнлаб қор кўчкилари бўлди (видео)

Олам

image

Кеча, 12 февраль куни (соат 17:00-21:00 оралиғида) Наманган вилоятининг Поп тумани “Қамчиқ” довонида қор кўчкилари содир бўлди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Маълум қилинишича, довонда ёққан кучли ёғингарчиликлар оқибатида 12000 метр куб ҳажмдаги 12 та қор кўчкилари аниқланган. Талофат ва жабрланганлар йўқ.

Шунингдек, кеча, 12 февраль куни (соат 17:00-21:00 оралиғида) Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Чимён ҳудудининг 2000 метр баландлигида ёққан кучли ёғингарчилик оқибатида 5500 метр куб ҳажмдаги 4 та қор кўчкилари ҳам аниқланган.

Эсатиб ўтамиз, аввалроқ қор кўчкиси хавфи сабабли “Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзгидромет Қамчиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг