“Қамчиқ” довони вақтинчалик ёпилди
Жамият
−
12 Февраль 7778 1 дақиқа
Қор кўчкиси хавфи сабабли “Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 12 февраль куни соат 13:00 дан А-373 Халқаро автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган. Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан кенг кўламли профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
“Қамчиқ” довонининг қайта очилиши бўйича ФВВ ахборот хизмати қўшимча маълумот тақдим этади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь