Жиззахга сел келди

Жамият

image

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманига сел келди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Қайд этилишича, бугун 13 февраль куни соат 08:45 да Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида кузатилган ёмғирлар оқибатида “Равот” маҳалла фуқаролар йиғини, “Нонасангил” қишлоғидан оқиб ўтувчи сойда тахминан 1,0-1,5 м³/с сел оқимлари оқиб ўтган. Сел оқимлари автомобиль йўли устидан ҳам оқиб ўтгани аниқланган.

Хабарга кўра, ҳозирча ҳеч қандай талафотлар кузатилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг Поп тумани “Қамчиқ” довонида қор кўчкилари содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Жавоҳир Алиқулов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Жиззах сел ёмғир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг