Юнусободда мактаб ўқувчилари ўртасида жанжал чиқди (видео)

Local

image

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида жанжал чиқди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 7 сентябрь куни соат 13:20 ларда ўқувчилар дарсдан сўнг уйига қайтаётган вақтда “Шоштепа” маҳалласидаги кўп қаватли уйлар олдида ўзаро тортишиб қолган. 2009 йилда туғилган И.З., Ф.Ф., У.Б. ҳамда 2011 йилда туғилган Н.Й. жанжаллашиб, жамоат тартибини бузган. Воқеа жойида бўлган мактабнинг бошқа ўқувчилари аралашиб, уларни тинчлантирган ва жанжалнинг янада жиддий тус олишига йўл қўймаган.

Ҳолат юзасидан ўқувчилар таълим олаётган мактабда туман ИИО ФМБ бошлиғи, полковник Маҳкам Вафоев иштирокида муҳокама ўтказилган. Унда вояга етмаганлар, уларнинг ота-оналари ва мактаб раҳбарияти қатнашган.

Муҳокама якунларига кўра, жамоат тартибини бузган вояга етмаганларнинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) асосида маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги 151-мактабнинг юқори синф ўқувчилари 3-синф ўқувчисига темир браслет едиргани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends