Ер олиб бериш эвазига пора олган Савдо-саноат палатаси мансабдори ушланди
Crime
−
11:16 1201 1 minute
Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида Савдо-саноат палатаси бўлими бошлиғи фуқарога аукцион орқали 2 гектар ер олиб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига ундан олган 5 млн сўмни қайтариб бераётган вақтида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қизириқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Савдо-саноат палатаси Қизириқ тумани бўлими бошлиғи М. Ч. фуқаро О. Б. га деҳқон хўжалиги ташкил этиши учун аукцион орқали 2 гектар ер майдони олиб беришини ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган 5 млн сўмни О. Б. га қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Узун туманида 2 гектар давлат захирасидаги ерни аукцион орқали арзон нархда олиб беришни ваъда қилган Экология бўлими бош мутахассиси ва унинг кадастрдаги таниши 12 млн сўм олаётган вақтида ушланган эди.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September