Янги Ўзбекистон массивларида 90 мингта хонадонли уй-жойлар қурилади

Local

image

2023 йилда Янги Ўзбекистон массивларида 90 мингта хонадонли уй-жойлар қурилади. Бу ҳақда бугун,15 декабрь куни  Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорлик ва саноатни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтилди.

Президент уйлар ипотека дастури доирасида ва хусусий сектор томонидан қурилиши юзасидан топшириқ берган.

Бугунги кунга қадар ипотека дастурлари доирасида қурилиши керак бўлган хонадонларнинг атиги 20 мингтаси ёки 40 фоизи якунига етган. Бундан ташқари, Қашқадарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида жами 1 минг хонадонли уй-жойларни қуриш ишлари бошланмаган.

Бош вазирга ўн кун муддатда режани бажармаган ҳудудлар бўйича хулоса қилиб, таклиф киритиш топширилди.


Rate Count

341

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends