Венесуэладаги зилзила қурбонлари 164 кишига етди (фоторепортаж)
World
−
25 June 2225 1 minute
Кеча, 24 июнь куни кечқурун Венесуэла шимолида содир бўлган зилзила оқибатида камида 164 киши ҳалок бўлди ва 971 киши жароҳатланди. Бу ҳақда мамлакат президенти вазифасини бажарувчи Делси Родригес маълум қилди.
Қайд этилишича, энг кўп талофат кўрган ҳудуд соҳилбўйидаги Ла-Гуайра штати бўлди.



“У ерда ўнлаб бинолар қулаб тушди... ва ҳозирда биз одамлар ҳаётини сақлаб қолиш учун жадал қутқарув ишларини олиб бормоқдамиз”, дейди Родригес.



Шунингдек, Каракас шаҳрида ҳам вайронгарчиликлар бўлгани хабар қилинмоқда. Пойтахт аэропорти биносига шикаст етган ва у ёпилган. Каракаснинг айрим ҳудудларида электр энергияси йўқ, мобиль алоқа ишламаяпти. Шаҳарда метро фаолияти тўхтатилган, газ таъминоти узилган, мактаблар ёпилган.



Венесуэла Ички ишлар вазири Диосдадо Кабельо аҳолини кўчада қолишга чақирган, чунки такрорий афтершоклар янги вайронгарчиликларга олиб келиши мумкин. Кўпчилик тунни кўчаларда ёки автомобилларда, метро станцияларида ва бошқа жамоат жойларида ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хабар берилганидек, Венесуэлада 40 сониялик фарқ билан магнитудаси 7,5 ва 7,2 га тенг бўлган иккита зилзила қайд этилган эди.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August