“Вақф” фондига дастлабки вақф ерлари топширилди
Local
−
26 March 2019 6180 1 minute
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан “Вақф” фондига вақф мулклари сифатида биринчи ер майдонлари тақдим этилди. Бу ҳақда идора Матбуот хизмати хабар берди.
“Вақф” фонди фаолиятини асосий йўналиши бўлган вақф мулкларига эгалик қилиш, уларни бошқариш ва тасарруф этишда илғор тажрибалар ўрганилмоқда ҳамда иш фаолиятга тадбиқ этилмоқда.
Жорий йилнинг 24 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти Қибрай туманидаги жойлашган жами 16 гектар ер майдони ҳамда ушбу ҳудуддаги бинолар “Вақф” фондига вақф мулки сифатида беғараз ўтказиб берилди.
Ушбу ҳудудда ҳозирда иссиқхона барпо этилган бўлиб, 250 тупга яқин лимон кўчатлари ўтқазилган.
“Бундан ташқари, макарон ишлаб чиқариш корхонаси, қолипли нон пишириш цехлари ўз фаолиятини бошлаш арафасида турибди”, дейилади хабарда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August