Ўзбекистонга гиёҳванд модда олиб ўтишга уринган жиноий гуруҳ аъзоси ушланди
Crime
−
31 July 2024 7420 1 minute
Қирғизистонлик наркокурьер йирик партиядаги гиёҳванд моддаларни Ўзбекистонга олиб ўтаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда “Sputnik” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 21 июль куни Қирғизистоннинг Қизил-Қия шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида чет эл фуқароси бўлган гиёҳванд моддалар билан шуғулланувчи гуруҳ аъзоси қўлга олинган. Ундан умумий қиймати 6,5 миллион сўм бўлган 15 кг гашиш мусодара қилинган.
Қўлга олинган шахс гиёҳванд моддаларни сотиш мақсадида Фарғона вилоятига олиб ўтмоқчи бўлганини тан олган.
Шунингдек, жиноий гуруҳ Тожикистон – Қирғизистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича халқаро наркотик каналини ташкил этгани аниқланган.
Билдирилишича, Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари эркакни ушлаб, қамоққа олган. Эркак 15 сентябргача ҳибсда сақланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қатор вилоятларда Қирғизистондан олиб келинган психотроп моддалар ва Тожикистондан олиб кирилган наркотик моддалар олди-сотдиси билан шуғулланган шахслар ушланганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September