Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Local

image

Бугун, 9 июль куни соат 15:32 да Қашқадарё вилоятида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Зилзила эпимаркази Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида Тошкентдан 422 км жанубий-ғарбда жойлашган. Координаталари: 38,51 шимолий кенглик, 65,81 шарқий узунлик. Магнитуда: 3,5, зилзила чуқурлиги 10 км. Эпимарказда сезилиш кучи: 4 балл.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Нишон туманида 2-3 балл, 22 км;
  • Ғузор туманида 2 балл, 29 км;
  • Қарши шаҳрида 2 балл, 37 км.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Қоракол туманида 3,7 магнитудали зилзила содир бўлганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends