Ўзбекистонда кундузги таълимда ўқийдиган талабалар сони рекорд даражага етди

Local

−

image

Олий таълим ташкилотларининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар сони сўнгги 10 йилда 2,7 баробарга ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2024/2025 ўқув йили бошида Ўзбекистонда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони 707,3 минг нафарни ташкил этган.

Ушбу кўрсаткични 2015/2016 ўқув йили бошига нисбатан таққослаганда 443,4 минг нафарга ёки 2,7 баробарга ошган.

Кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони йиллар кесимида қуйидагича:

  • 2015/2016 ўқув йили бошига – 263,9 минг нафар;
  • 2016/2017 ўқув йили бошига – 267,9 минг нафар;
  • 2017/2018 ўқув йили бошига – 287,5 минг нафар;
  • 2018/2019 ўқув йили бошига – 313 минг нафар;
  • 2019/2020 ўқув йили бошига – 360,1 минг нафар;
  • 2020/2021 ўқув йили бошига – 441,8 минг нафар;
  • 2021/2022 ўқув йили бошига – 553,9 минг нафар;
  • 2022/2023 ўқув йили бошига – 622,6 минг нафар;
  • 2023/2024 ўқув йили бошига – 661,8 минг нафар;
  • 2024/2025 ўқув йили бошига – 707,3 минг нафарни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2024/2025 ўқув йили бошига кўра, Ўзбекистонда жойлашган олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг умумий сони 12,5 минг нафарни ташкил этиши ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends