Ўзбекистонда қаерлик талабалар энг кўп таҳсил оляпти?

Жамият

image

2024/2025 ўқув йили бошига кўра, Ўзбекистонда жойлашган олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг умумий сони 12,5 минг нафарни ташкил этади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг давлатлар кесимидаги сони қуйидагича:

Ҳиндистон – 6502 нафар;
Туркманистон – 1430 нафар;
Покистон – 1250 нафар;
Россия Федерацияси – 732 нафар;
Қозоғистон – 639 нафар;
Қирғиз Республикаси – 369 нафар;
Хитой – 325 нафар;
Тожикистон – 322 нафар;
Корея Республикаси – 197 нафар;
Афғонистон – 157 нафар;
Канада – 126 нафар;
Бошқалар – 431 нафар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2024 йилда Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг кўп хорижий сайёҳлар Қозоғистонга – 15,3 миллион киши ташриф буюргани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

талаба Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг