Ўзбекистон раислигида Афғонистонга қўшни давлатлар вазирларининг учрашуви бошланди

Local

image

Бугун, 13 апрель куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон томони раислигида Афғонистонга қўшни давлатлар вазирларининг учрашуви бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Telegram каналида маълум қилди.

Тадбирда Ўзбекистон, Эрон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон делегациялари иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эрон, Хитой, Покистон, Россия Ташқи ишлар вазирлари иштирокида ёпиқ мажлис бўлиб ўтган, унинг якунлари бўйича эълон қилинган баёнотда давлатлар Афғонистондаги ҳозирги вазият учун Америка Қўшма Штатлари жавобгар эканини билдирган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends