Ўзбекистон Қурбон ҳайити арафасида Афғонистонга ёрдам юборди
Local
−
25 May 2379 1 minute
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Қурбон ҳайити арафасида ҳамда Афғонистондаги сел-сув тошқинларидан жабр кўрган аҳолига кўмак сифатида навбатдаги инсонпарварлик ёрдами Балх вилоятига етказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қарийб 200 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган ёрдам юклари Ҳайратон шаҳридаги “Астрас” компанияси ҳудудида топширилган. Маросимда Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Балх вилояти губернатори ўринбосари Нурулҳоди Абуидрис ҳамда икки давлат расмийлари иштирок этди.
Инсонпарварлик ёрдами таркибидан ун, гуруч, шакар, макарон ва қандолат маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, нўхат ҳамда тез тайёрланадиган таомлар ўрин олган.
Афғонистон расмийлари Ўзбекистон Президенти ва халқига кўрсатилаётган инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорлик билдириб, Қурбон ҳайити муносабати билан самимий табрикларини йўллаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдамнинг иккинчи партиясини юборганди. Фармацевтика маҳсулотлари ва тиббий воситалар ортилган 15 та юк машинаси “Даргаз” чегара пункти орқали Эрон ҳудудига ўтказилган эди.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28