Ўзбекистон фуқароси Британия элчихонасига бостириб кирмоқчи бўлди
World
−
23 August 2021 14764 1 minute
Жорий йилнинг 21 август куни Буюк Британиянинг Москвадаги элчихонаси ҳудудига Ўзбекистон фуқароси бостириб кирмоқчи бўлди. Эркак ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда РЕН ТВ хабар берган.
Телеканал маълумотларига кўра, эркак бошқа мамлакатга кўчиб ўтишга ёрдам беришларини айтиб, элчихона панжараси устидан ҳужжатларини ташлаган.
Таъкидланишича, жиноятчи полиция бўлимига олиб кетилган. Тергов жараёнида унинг Ўзбекистон фуқароси экани аниқланган. Ҳозирда ҳодисанинг барча тафсилотлари аниқланмоқда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August