Ўзбекистон фуқароси Британия элчихонасига бостириб кирмоқчи бўлди
Олам
−
23 Август 2021
12782Жорий йилнинг 21 август куни Буюк Британиянинг Москвадаги элчихонаси ҳудудига Ўзбекистон фуқароси бостириб кирмоқчи бўлди. Эркак ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда РЕН ТВ хабар берган.
Телеканал маълумотларига кўра, эркак бошқа мамлакатга кўчиб ўтишга ёрдам беришларини айтиб, элчихона панжараси устидан ҳужжатларини ташлаган.
Таъкидланишича, жиноятчи полиция бўлимига олиб кетилган. Тергов жараёнида унинг Ўзбекистон фуқароси экани аниқланган. Ҳозирда ҳодисанинг барча тафсилотлари аниқланмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь