Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган давлатлар сони 150 тага етди
Local
−
24 September 2024 8160 1 minute
Ўзбекистон Сейшел ороллари билан дипломатик алоқалар ўрнатди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
Вазир Сейшел ороллари Ташқи ишлар ва туризм вазири Силвестр Радегонд билан учрашди. Учрашувда икки мамлакат ўртасида қўшма коммюникe имзоланган.
“Истиқболли ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари, айниқса, халқ дипломатияси ва сайёҳлик алмашинувини ривожлантиришда кўплаб имкониятлар мавжудлигини таъкидладик”, дейди Бахтиёр Саидов.
Маълумот учун, Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган давлатлар сони 150 тага етди.
Эслатиб ўтамиз, май ойида Ўзбекистон Жибути ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзолаганди.
Шоҳжаҳон Мажидов
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August