Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган давлатлар сони 150 тага етди
Жамият
−
24 Сентябрь
1854Ўзбекистон Сейшел ороллари билан дипломатик алоқалар ўрнатди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
Вазир Сейшел ороллари Ташқи ишлар ва туризм вазири Силвестр Радегонд билан учрашди. Учрашувда икки мамлакат ўртасида қўшма коммюникe имзоланган.
“Истиқболли ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари, айниқса, халқ дипломатияси ва сайёҳлик алмашинувини ривожлантиришда кўплаб имкониятлар мавжудлигини таъкидладик”, дейди Бахтиёр Саидов.
Маълумот учун, Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган давлатлар сони 150 тага етди.
Эслатиб ўтамиз, май ойида Ўзбекистон Жибути ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзолаганди.
Шоҳжаҳон Мажидов
LiveБарчаси
2023 йили 1 600 та обект қурилиши рўйхатдан ўтказилмасдан бошланган бўлса, йил бошидан 2 200 тага етган.
23 Сентябрь
Вилоят ҳокимларига йил якунигача камида 10 тадан ҳудудининг “мастер режа”сини ишлаб чиқиш топширилди.
23 Сентябрь