Ўзбекистон билан дипломатик алоқа ўрнатган давлатлар яна биттага кўпайди

Local

image

Кеча, 2 май куни Ўзбекистон ва Жибути ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Ахрор Бурханов маълум қилди.

Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Жибути Республикасининг БМТдаги доимий вакили Моҳамед Сиад Доуалеҳ имзолади.

Маълумот учун, Шарқий Африкада жойлашган ушбу мамлакат Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 149-давлат ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Ўзбекистон Ғарбий Африкадаги Гамбия давлати билан дипломатик муносабатлар ўрнатганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends