Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади

Sport

image

Бугун, 17 сентябрь куни Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Осиё ўйинларининг 2-туридан ўрин олган учрашувда Хитой терма жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувда дастлаб Холида Дадабоева 41-дақиқада Ўзбекистон терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ Хитой вакили Жан Лин Янг 70-дақиқада ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа, Котрина Калбайт шогирдлари гуруҳ босқичидаги дастлабки икки учрашувдан сўнг 2 очко жамғарди ва ҳозирда “Г” гуруҳида 2-ўринда бормоқда.

Эндиликда Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичининг 3-турида Гонконгга қарши майдонга тушади. Ушбу учрашувдаги ғалаба Катрин Калбайт шогирдларига мусобақадаги иштирокини давом эттириш имконини беради.

Маълумот учун, Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси мусобақанинг дастлабки турида Филиппин билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинлари дастлабки турида Филиппинни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends