Ўзбек-қирғиз чегара пунктлари сони кўпайтирилади
Local
−
30 July 2904 2 minutes
Ўзбекистон – Қирғизистон давлат чегарасидаги ўтказиш пунктлари сони 15 тадан 30 тагача оширилади. Бу ҳақда бугун, 30 июль куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Иссиқкўлдаги “Руҳ-Ордо” маданият марказида бўлиб ўтган Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев билан музокаралар чоғида маълум қилди.
Қирғизистон раҳбарининг сўзларига кўра, ўтказиш пунктлари тармоғининг кенгайтирилиши фуқароларнинг ҳаракатланишини енгиллаштириш ва икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш имконини беради.
“Ўтказиш пунктлари сонини 15 тадан 30 тагача ошириш бўйича шартномалар имзоланди. Энди одамлар бир-бирлариникига эмин-эркин бориб-келишлари, бизнес юритишлари, таълим олишлари ва дам олишлари мумкин”, дейди Садир Жапаров.
У, шунингдек, Ўзбекистон – Қирғизистон муносабатлари ўз тарихидаги энг яхши даврлардан бирини бошдан кечираётганини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Мирзиёева билан бирга Иссиқкўл вилоятидаги Чўлпонота шаҳрига етиб боргани ҳақида хабар берилган эди. У ерда мамлакат етакчисини Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ҳамда унинг рафиқаси кутиб олди. Шунингдек, Чингиз Айтматов номидаги “Руҳ Ордо” маданият марказида Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шу билан бирга, Шавкат Мирзиёевнинг Садир Жапаров билан тор доирадаги ва расмий делегациялар аъзолари иштирокидаги музокаралари ҳам ўтказилди. Олий даражадаги музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади. Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёевни I даражали “Манас” ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Юксак мукофотни Ўзбекистон раҳбарига Президент Садир Жапаров топширди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September