Умурзоқов Президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси бўлди
Local
−
17 August 2023 19899 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Сардор Ўктамович Умурзоқов Президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, шу муносабат билан Сардор Умурзоқов Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди.
Аввалроқ Президент Администрацияси раҳбари лавозими тугатилгани маълум қилинганди.
Сардор Умурзоқов Администрация раҳбари лавозимига 2022 йилнинг 16 июль куни Президент фармони билан тайинланган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August