Трамп илк бор омма олдида ҳимоя ниқобида кўриниш берди

World

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп пандемия бошланганидан бери илк тиббий ниқоб тақиб оммага кўриниш берди. У Вашингтон четидаги Миллий ҳарбий-тиббий марказга ниқобда борди.

“Ўйлашимча, сиз шифохонада бўлганингизда, яна кўплаб аскарлар ва одамлар билан мулоқотда бўлсангиз, улар эса яқинда жарроҳлик амалиётини ўтказган бўлса, бу жуда ажойиб нарса – ниқоб тақиш”, деган Трамп.

Шу чоғгача Президент омма олдида ниқоб тақишдан бош тортиб, бошқаларни ҳам бунга мажбурламаётганди. У ниқоб тақиш барчанинг ўз танлови эканини таъкидлаб келаётганди.

Аммо шунга қарамай у атрофда одам кўп бўлиб, ижтимоий масофани сақлаш имкони бўлмаса, ниқоб тақишини айтганди.


Rate Count

130

Rating

3

Rate this article

Share with your friends