Трамп илк бор омма олдида ҳимоя ниқобида кўриниш берди
Олам
−
12 Июль 2020
7271АҚШ Президенти Дональд Трамп пандемия бошланганидан бери илк тиббий ниқоб тақиб оммага кўриниш берди. У Вашингтон четидаги Миллий ҳарбий-тиббий марказга ниқобда борди.
“Ўйлашимча, сиз шифохонада бўлганингизда, яна кўплаб аскарлар ва одамлар билан мулоқотда бўлсангиз, улар эса яқинда жарроҳлик амалиётини ўтказган бўлса, бу жуда ажойиб нарса – ниқоб тақиш”, деган Трамп.
Шу чоғгача Президент омма олдида ниқоб тақишдан бош тортиб, бошқаларни ҳам бунга мажбурламаётганди. У ниқоб тақиш барчанинг ўз танлови эканини таъкидлаб келаётганди.
Аммо шунга қарамай у атрофда одам кўп бўлиб, ижтимоий масофани сақлаш имкони бўлмаса, ниқоб тақишини айтганди.
LiveБарчаси