Тожикистонда содир бўлган зилзила Сурхондарёда ҳам сезилди
Local
−
10 June 2024 7008 1 minute
Бугун, 10 июнь куни Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳам сезилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Билдирилишича, ер силкиниши, бугун, 10 июнь куни Тошкент вақти билан 08:14 да Тожикистонда содир бўлган. Зилзила координаталари: 37,81 градус шимолий кенглик; 68,13 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,9. Чуқурлик 120 км. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 395 км жанубий-ғарбда жойлашган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Шўрчи туманида 2 балл, 28 км
- Узун туманида 2 балл, 39 км
- Қумқўрғон туманида 2 балл, 49 км
- Олтинсой туманида 2 балл, 54 км
- Денов туманида 2 балл, 63 км
- Жарқўрғон туманида 2 балл, 68 км
- Бандихон туманида 2 балл, 69 км
- Қизириқ туманида 2 балл, 81 км
- Термиз туманида 2 балл, 83 км
- Бойсун туманида 2 балл, 90 км
- Ангор туманида 2 балл, 91 км
- Термиз шаҳрида 2 балл, 100 км
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1-7 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида "Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги" ўтказилганди.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September