Тошкентдаги метан “заправкада” ҳайдовчилар муштлашиб кетди (видео)

Local

image

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда метан газ қуйиш шохобчасида ҳайдовчилар навбат талашиб, улар ўртасида жанжал бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ маълумот берди.

Билдирилишича, мазкур ҳолат кеча 26 февраль куни Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган метан газ қуйиш шохобчасида содир бўлган.

"Ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан назоратга олиниб, ҳудудий ИИБ томонидан ЖКнинг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов-суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилоятидаги газ қуйиш шохобчасида жанжал кўтарган шахслар жавобгарликка тортилганди.

Сарвар Хуррамов


Author

avatar

.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends