Тошкентда янги қурилаётган 5 қаватли бинода ёнғин чиқди

Crime

−

image

Бугун, 10 август куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, соат 19:37 да Чилонзор тумани Бешёғоч кўчасида жойлашган янги қурилаётган 5 қаватли бинонинг 4 қаватида ёнғин келиб чиққани ҳақида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:42 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:30 да қуршаб олинган ва соат 20:39 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлганлар йўқ.

“Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда.


Rate Count

117

Rating

3

Rate this article

Share with your friends