Тошкентда тамаддихона ёниб кетди (видео)

Local

−

image

Тошкент шаҳар Сергели туманида жойлашган тамаддихонага ўтди кетди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, бугун, 13 декабрь куни соат 16:12 да  Тошкент шаҳар Сергели тумани Янги Сергели кўчасида жойлашган умумий овқатланиш жойида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари ҳодиса манзилига соат 16:19 да етиб бориб, ёнғин соат 16:31 да қуршаб олинган ва соат 16:32 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 9 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида жойлашган сомсахонада ёнғин содир бўлганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends