Тошкентда Matiz ўтиндек ёниб кетди
Crime
−
14:20 1304 1 minute
Бугун, 9 сентябрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида Matiz русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 13:31 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Зулфияхоним кўчасида автомобил ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар тушган.
.jpg)
Шунга кўра, қутқарув экипажи айтилган манзилга зудлик билан етиб бориб, ёнғин соат 13:33 да ўчирилган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Юнусобод туманида электромобилда ёнғин содир бўлган эди.
Live
All