Тошкентда Matiz ўтиндек ёниб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 9 сентябрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида Matiz русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 13:31 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Зулфияхоним кўчасида автомобил ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар тушган.

Шунга кўра, қутқарув экипажи айтилган манзилга зудлик билан етиб бориб, ёнғин соат 13:33 да ўчирилган.

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Юнусобод туманида электромобилда ёнғин содир бўлган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг