Тошкентда иссиқлик тарифлари 2 марта оширилади, лекин бу ҳам етарли эмас – Жамшид Қўчқоров
Local
−
18 December 2024 7921 2 minutes
Тошкент шаҳрида келаси йилда иссиқлик таъминоти тарифлари 2 марта оширилади. Бироқ бу ҳам етарли эмас. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров бугун, 18 декабрь куни Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлисида маълум қилди.
“Энди иссиқлик таъминоти корхоналари ҳақида гапирадиган бўлсак, иссиқлик таъминоти бўйича масалаларимиз бироз мураккаброқ. Чунки бизда тарифлар орасидаги фарқлар жуда катта. Яъни, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш нархи Тошкентда бир хил, Бухоро ёки Фарғонада эса бошқа. Шундан келиб чиқиб, бу соҳада айрим технологик муаммолар ҳам бор. Буларга ўлчагичларни ўрнатиш масаласи киради, чунки иссиқликни ўлчаш ҳам ўзи катта муаммо. Яна бир технология билан боғлиқ масала шуки, тизимлар жуда эскириб кетган. Қозонхоналар ва етказиб бериш тармоқлари Совет иттифоқидан қолган эски технологиялардан фойдаланади ва улар газни ҳам кўп истеъмол қилади. Фойда коэффициенти ва газдан фойдаланиш коэффициенти ҳам самарадорлиги паст бўлиб ҳисобланади”, деди у.
Қўчқоров яқинда Тошкент шаҳар маҳаллий кенгаши қарор қабул қилиб, келгуси йилда икки марта тарифларни оширишни белгилаганини қўшимча қилди ва бу ҳам етарли эмаслигини билдирди.
“Тарифларни қоплаб бериш учун, умуман, Тошкент шаҳри бюджети қанчалик катта бўлишига қарамай, шаҳарнинг иссиқлик билан боғлиқ субсидияларини республика бюджетидан ажратиб беришга тўғри келяпти”, деди вазир.
Жамшид Қўчқоровнинг айтишича, энергетика соҳасидаги ислоҳотлар электр энергияси ва газ бозорини чакана ва улгуржи бозор сифатида шакллантириш билан якун топади.
“Шунда бюджетдан бу соҳага субсидиялар беришга ҳеч қанақа эҳтиёж қолмайди”, деди Бош вазир ўринбосари.
Эслатиб ўтамиз, Жамшид Қўчқоров мазкур мажлисда энергетика соҳасига давлат бюджетидан субсидия ажратиш 2025-2026 йилларда давом этиши, 2027 йилда кескин пасайиши ва 2028 йилдан бутунлай тўхтатилишини айтганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September