Тошкентда Gentra велосипедчини уриб юборди
Crime
−
13:31 882 1 minute
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида велосипедчи ва Gentra автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси кеча, 25 сентябрь куни соат 17:05 да тумандаги Гулсанам кўчасида содир бўлган. Тўқнашув велосипедда ҳаракатланиб кетаётган фуқаро ва 1966 йилда туғилган А.М. бошқарувидаги Gentra русумли автомобиль ўртасида юз берган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида велосипедчига енгил тан жароҳати етган ва унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 22 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро оғир тан жароҳати олгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All