Тошкентда автобус уриб юборган пиёда вафот этди

Crime

image

Бугун, 19 январь куни Тошкентнинг Чилонзор туманида автобус пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар берди.

Унга кўра, 19 январь куни тахминан соат 09.15 ларда Чилонзор тумани Байналминал кўчасида (“Чарх Камолон” маҳалласи рўпарасида) 36 ёшли Адил Х. Midibus SAZ/NP-37 русумли автобусни бошқариб кетаётганида тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган 57 ёшли М.Т.ни уриб юборган.

Натижада тан жароҳатлари олган пиёда ҳодиса жойида вафот этган. ЙТҲ сабаблари аниқланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.


Tags

Rate Count

330

Rating

3

Rate this article

Share with your friends