Тошкент ҳудуди кенгаяди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарорига мувофиқ, Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳудудлари қисман ўзгартирилади. Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Матбуот хизмати хабар берди.

Натижада, Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган Ўзгариш қишлоғи Тошкент шаҳри Сергели тумани таркибига ўтказилади. 

Ўтказилган ҳудудда 4 та МФЙ (Пастдархон, Юқоридархон, Чорбоғ, Боғзор) мавжуд бўлиб, жами 428 гектар, шундан, қишлоқ хўжалиги ерлари 111,1 гектар, аҳоли хонадон ости ерлари 102,8 гектар, қурилишлар, кўчалар, саройлар ва майдонлар билан банд ерлар 134,8 гектар хамда сувости, йўл ости ва бошқа ерлар 78,5 гектарни ташкил этади.

Аҳоли сони 11935 нафар. Жами хонадонлар сони 2242 та.


Tags

Rate Count

156

Rating

3

Rate this article

Share with your friends