Талончиларни фуқароликдан маҳрум этиш керак – туркиялик сиёсатчи
World
−
14 February 2023 8882 1 minute
Туркия Миллатчилик ҳаракати партияси етакчиси Девлет Бахчели зилзила ҳудудидаги талончиларни фуқароликдан маҳрум қилиш, агар улар қочоқ бўлса, депортация қилишга чақирди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.
“Зилзила содир бўлган ҳудудда ўғрилик билан шуғулланган уятсизларни фуқароликдан маҳрум этиш, агар улар қочқин бўлса депортация қилиш керак”, дейди партия етакчиси.
Эслатиб ўтамиз, Президент Ражаб Тойиб Эрдўған томонидан Туркиянинг жануби-шарқидаги ўнта вилоятда фавқулодда ҳолат эълон қилинганидан сўнг, прокурорлар талончилик билан боғлиқ жиноятлар учун одамларни қўшимча уч кунга ҳибсга олишлари мумкинлиги айтилган эди. Гумонланувчилар республиканинг саккиз вилоятида қўлга олинган ва сўроқ қилинган эди.
Аввалроқ Туркиядаги зилзила қурбонларига ёрдам бераётган қутқарувчилар талончилар туфайли мамлакатни тарк этишни бошлаган эди. Исроилнинг “Yunayted Hatzalah” қидирув-қутқарув гуруҳи олти кунлик муддатдан сўнг гуруҳга нисбатан хавфсизликка жиддий таҳдид мавжудлиги сабабли Туркияни тарк этган.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28