Туркияда зилзиладан сўнг талончилик қилган 48 киши ҳибсга олинди

Олам

image

Туркияда 6 февраль куни содир бўлган зилзилалардан сўнг талончилик қилган 48 киши қўлга олинди. Бу ҳақда “Yeni Akit”  нашри хабар берди.

Қайд этилишича, гумонланувчилар республиканинг саккиз вилоятида қўлга олинган. Ҳозирда улар сўроқ қилинмоқда.

Маълум қилинишича, Туркиянинг жануби-шарқидаги ўнта вилоятда фавқулодда ҳолат эълон қилинганидан сўнг, прокурорлар талончилик билан боғлиқ жиноятлар учун одамларни қўшимча уч кунга ҳибсга олишлари мумкин.

“Бундан буён талончилик ёки одам ўғирлаш билан шуғулланган одамлар билиши керакки, давлатнинг мустаҳкам қўли уларни босиб ўтади”, дейди Туркия Президенти.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди. Вайронкор зилзила қўшни давлатлар, жумладан, Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Кипр Республикаси ва Ироқда ҳам сезилди.

Шундан сўнг, Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик мотам эълон қилди. Туркия давлат байроқлари бутун мамлакат бўйлаб яримга туширилди. 

Шунингдек, Ўзбекистон Туркияда содир бўлган зилзила оқибатларини бартараф этишда фаол иштирок этмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан дастлаб 100 кишилик қидирув-қутқарув гуруҳи, жорий йилнинг 9 февраль куни 71 кишилик иккинчи гуруҳ Туркияга юборилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон жорий йининг 6 февраль куни кучли зилзиладан азият чеккан Туркияга инсонпарварлик ёрдами жўнатган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

талончилик Туркиядаги зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг