Сурхондарёда гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланаётганлар ушланди (видео)
Local
−
16 September 2023 6917 1 minute
Сурхондарёда умумий оғирлиги 9,3 кг бўлган наркотик моддаларни олиб-сотиш билан шуғулланган бир неча шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Унга кўра, "опий" ва "гашиш" сингари гиёҳванд моддалар тожикистонлик, афғонистонлик наркокурьерлар томонидан контрабанда йўли билан етказиб берилгани аниқланган.
Жумладан, Термиз туманида ҳаракатланаётган Matiz русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда автомашинада йўловчи сифатида кетаётган, Самарқанд шаҳрида туғилган, Термиз шаҳрида вақтинча истиқомат қилувчи, муқаддам судланган фуқаронинг ёнидан 4 кг 827 гр "опий" моддаси топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган. Суриштирув ҳаракатлари давомида, ушбу гиёҳвандлик моддаси муқаддам афғонистонлик наркокурьерлар томонидан контрабанда йўли билан келтириб берилгани маълум бўлган.
Бундан ташқари, Сариосиё туманида яшовчи ака-укалар 3 кг 627 гр "опий" ва 919 гр "гашиш" моддаларини 30 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланган. Маълум бўлишича, навбатдаги гиёҳвандлик воситалари тожикистонликлар томонидан ноқонуний йўл билан Сариосиё туманига олиб кирилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодекснинг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ушбу фуқароларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда юк автотранспорт воситасига яширилган 70 килограммга яқин наркотик моддалар тўхтатиб қолингани ҳақда хабар берган эдик.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September