Сурхондарёда бирйўла 2 та дўконга ўт кетди (видео)
Crime
−
10:01 1053 1 minute
Бугун, 3 сентябрь куни Сурхондарё вилоятининг Ангор туманидаги дўконда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 07:38 да “112” тизимидан Сурхондарё вилояти ФВБга, Ангор тумани, “Янгитурмуш” МФЙ, Ат-Термизий кўчасида дўкон ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан 3 та қутқарув бўлинмаси зудлик билан ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 07:48 да ўраб олинган ва соат 08:15 да ўчирилган.
Дастлабки маълумотга кўра, ёнғин оқибатида 2 та кийим-кечак савдо дўконининг тахминан 35 квадрат метр майдони зарарланган.
Билдирилишича, ҳодисада тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги деҳқон бозорига ўт кетган эди.
Live
All