“Сити” 18 ёшли футболчи учун 100 млн тўлайди
Sport
−
10:00 709 1 minute
Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси ёзги трансфер ойнасида Родри билан хайрлашгандан сўнг унинг ўрнини 18 ёшли футболчи билан тўлдирмоқчи. Бу ҳақда “RMC Sport” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Англия гранди “Лилль” ярим ҳимоячиси Аюб Бухаддини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Томонлар умумий қиймати 100 миллион евро бўлган трансфер бўйича келишувга эришган. Унга кўра, “Лилль” 95 миллион евро кафолатланган тўлов ва яна 5 миллион евро бонус олади.
Агар келишув амалга ошса, бу “Лилль” тарихидаги энг қиммат трансфер бўлади. Ҳозирги рекорд 2019 йилда Николас Пепенинг “Арсенал”га 80 миллион евро эвазига ўтиши билан ўрнатилган.
18 ёшли Бухадди Марокаш терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатидаги яхши ўйинлари билан “Манчестер Сити” скаутларининг эътиборини тортган.
Клуб даражасида эса ёш ярим ҳимоячи “Лилль” сафида 100-ўйинини ўтказишига атиги тўртта баҳс қолган. У мазкур учрашувларда 4 та голли узатмани амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, “шаҳарликлар” Премьер-лига мавсумини “Борнмут” устидан 2:1 ҳисобидаги қийин ғалаба билан бошлаганди.
Live
All