“Сити” ғалаба қозонган ўйинда Ҳусанов юқори балл олди
Спорт
−
23 август 3834 1 дақиқа
Бугун, 23 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер-лигасининг илк турида “Борнмут”га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва жамоасининг ғалабасига муҳим ҳисса қўшди.
“Этиҳад” стадионида бўлиб ўтган учрашув “Манчестер Сити”нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўзбекистонлик футболчи марказий ҳимоячи сифатида майдонга тушиб, учрашувни тўлиқ ўтказди.
“Flashscore” статистик портали Ҳусановнинг ўйинини 8,2 баллга баҳолади. Ҳимоячи 90 та узатманинг 87 тасини аниқ амалга ошириб, 97 фоизлик натижа қайд этди. Шунингдек, у учрашув давомида 97 марта тўпга тегинди.
Маълумот учун, “Манчестер Сити” таркибида Ҳусановдан фақат Марк Гехи юқори балл олди. “Flashscore” портали англиялик ҳимоячини ўйиндаги ҳаракатларини 8,5 балл билан баҳолади.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август