Синдоров ва Ассаубаева млн долларлик турнирда бир жамоа шарафини ҳимоя қилади

Sport

image

Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида бўлиб ўтадиган нуфузли Tech Mahindra Global Chess League жамоавий турнирида Бибисора Ассаубаева билан бир жамоада иштирок этади. Бу ҳақда қозоғистонлик шахматчи Instagram саҳифасида маълум қилди.

Қозоғистон терма жамоаси етакчиларидан бири ижтимоий тармоқларда ўз жамоаси аъзолари билан тушган суратларни жойлади. Улар орасида ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров ҳам бор.

Шунингдек, жамоа таркибидан россиялик гроссмейстер Даниил Дубов, ҳиндистонлик Нихал Сарин, эронлик Сара Хадем ва франциялик Марк-Андриа Морицци ҳам ўрин олган. Шахматчилар мусобақа давомида кийиладиган жамоа либосларида фотосессияда қатнашган.

Маълумот учун, мусобақа эртага, 5 сентябрдан 13 сентябргача давом этади. Турнирда шахмат оламининг кўплаб юлдузлари иштирок этади. Жамоалар умумий ҳисобда 1 миллион долларлик соврин жамғармаси учун баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жавоҳир Синдоров Бибисора Асаубаева билан 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг учинчи ўрин учун Франция ва Англия ўртасидаги учрашувига борганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends