Шавкат Мирзиёев “Отан корғаушилар” монументига гул қўйди
Local
−
06 December 2021 5351 1 minute
Бугун, 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нур-Султон шаҳридаги "Отан корғаушилар" ("Ватан ҳимоячилари”) монументига гул қўйди.
Ушбу ёдгорлик Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган қозоғистонлик жангчилар хотирасига бағишлаб бунёд этилган. Унинг баландлиги 37 метр. Монумент марказида Ватан тимсоли - она тасвирланган.
Анъанага кўра, хорижий давлатлар раҳбарлари бу ёдгорликка гул қўйиб, Қозоғистон халқига ҳурмат-эҳтиромини билдирадилар.




Live
All