Шавкат Мирзиёев халқаро ташкилотлар ва давлатларга миннатдорлик билдирди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаётган мурожаатномасида коронавирус пандемиясига қарши курашда кўмаклашган халқаро ташкилотлар ва давлатларга миннатдорлик билдирди.

“Пандемияга қарши курашда бизга амалий ёрдам берган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, халқаро молия институтлари, Россия, Хитой, Америка Қўшма Штатлари, Туркия, Жанубий Корея, Япония, Бирлашган Араб Амирликлари, Германия каби давлатлар раҳбарларига ташаккур билдираман”, деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари Ўзбекистон билан яқин дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётган чет давлатларнинг элчилари, халқаро ташкилотлар вакилларига раҳмат айтди.


Rate Count

17

Rating

3

Rate this article

Share with your friends