Сергелида мудҳиш ЙТҲ! Уч киши ҳалок бўлди
Local
−
16 February 2020 11341 1 minute
Бугун, 16 февраль куни Сергели туманида 3 кишининг ҳаётга зомин бўлган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
ЙТҲ соат 07:30 ларда Сергели тумани Чоштепа кўчасида содир бўлган. Янгийўл туманида яшовчи О.А. “ВАЗ-2106” русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётиб руль бошқарувини йўқотган ва йўл четида жойлашган уйнинг деворига урилган.
Шундан сўнг, Янгийўл туманида яшовчи Р.Ш. Lacetti русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб келиб “ВАЗ 2106” русумли транспорт воситаси олдида турган пиёдаларни уриб юборган.
Натижада, пиёдалар С.И. ва М.Н. воқеа жойида, пиёда Д.Р. эса шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этишган.
Аввалроқ, Чилонзор туманида ҳайдовчининг ўлими билан якунланган ЙТҲ юз берганди.