Чилонзорда Isuzu ва “ВАЗ-2106” тўқнашувида бир киши ҳалок бўлди

Local

image

Бугун, 16 февраль куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлги бош бошқармаси хабар берди.

ЙТҲ соат 08:10 ларда Чилонзор тумани, Дўмбиробод кўчаси “Қурилиш моллари” бозори қаршисида юз берди. Чилонзор туманида яшаган М.А. “ВАЗ-2106” русумли транспорт воситасида йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб, Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида яшовчи Ш.А. бошқарувида бўлган Isuzu русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.

Тўқнашув натижасида “ВАЗ-2106” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси М.А. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.  


Tags

Rate Count

117

Rating

3

Rate this article

Share with your friends