Сергелидаги масжидда ёнғин чиқди (видео)

Crime

−

image

Бугун, 2 октябрь куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманидаги янги қурилаётган масжид биносида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 08:47 да Янгиҳаёт тумани, Сергели 4-даҳасида жойлашган янги қурилаётган масжид биносининг гумбаз қисми тутаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, қутқарув экипажлари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, вазият Тошкент шаҳар ФВББ томонидан тўлиқ назоратга олинган. Айтилган манзилда масжид биносининг гумбаз қисмида пенополиуритан ёниб зарарланган, ёнғин соат 12:04 да ўчирилган. 

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани Амир Темур кўчасида жойлашган икки ёнма-ён қурилган умумий овқатланиш шохобчаларида ёнғин содир бўлганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends