Саудия ҳукумати ал-Ҳарам ва ан-Набавиядан бошқа масжидларда намоз ўқишни тақиқлади

World

−

image

Саудия Арабистони ҳукумати коронавируснинг мамлакат бўйлаб тарқалиб кетишининг олдини олиш учун қироллик бўйлаб жума ва бошқа намозларни масжидларда ўқишни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда “Ал-Арабийя” телеканали маълум қилди.

Диний ибодатлар мусулмон оламидаги энг йирик икки масжид – Маккадаги Масжид ал-Ҳарам ва Мадинадаги Ал-Масжид ан-Набавиядагина тақиқланмади.

Маълумот учун, Саудия Арабистонида коронавирус билан боғлиқ 171 та ҳолат аниқланди. Ҳозиргача беморларнинг 6 нафари даволанган.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича 198 730 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 82 779 нафари касалликдан фориғ бўлган, 7989 нафари вафот этган.


Rate Count

86

Rating

3

Rate this article

Share with your friends