Самарқанддаги ЙТҲда ҳайдовчи вафот этди

Crime

image
Самарқандда 5 та машина иштирокидаги ЙТҲда 1 киши вафот этди (видео) north_east

Самарқандда 5 та машина иштирокидаги ЙТҲда 1 киши вафот этди (видео)

Кеча, 22 ноябрь куни Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ соат 17:30 да Тойлоқ тумани Боғизоғон маҳалласи ҳудудида ўтувчи А-377 автомобиль йўлининг “Самарқанд-С.Айни” йўналишидаги 15 км.да юз берган. Ургут туманида яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро М.Ш. Spark русумли автомашинаси билан ҳаракатланиб келаётиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган Тойлоқ туманида яшовчи 1999 йилда туғилган фуқаро Р.Х. бошқарувидаги Damas билан тўқнашган. 

ЙТҲ оқибатида иккала ҳайдовчи тан жароҳати билан туман марказий шифохонасида ётқизилган. Кўрсатилган муолажаларга қарамай Spark ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

131

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends