Самарқанддаги ЙТҲда ҳайдовчи вафот этди
3-саҳифа
−
23 Ноябрь 2022
7535Кеча, 22 ноябрь куни Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
ЙТҲ соат 17:30 да Тойлоқ тумани Боғизоғон маҳалласи ҳудудида ўтувчи А-377 автомобиль йўлининг “Самарқанд-С.Айни” йўналишидаги 15 км.да юз берган. Ургут туманида яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро М.Ш. Spark русумли автомашинаси билан ҳаракатланиб келаётиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган Тойлоқ туманида яшовчи 1999 йилда туғилган фуқаро Р.Х. бошқарувидаги Damas билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида иккала ҳайдовчи тан жароҳати билан туман марказий шифохонасида ётқизилган. Кўрсатилган муолажаларга қарамай Spark ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь